Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

6. Ислом мабдаи ва аҳкомлари барча одамлар учун умумийдир. Уларни ўрганиш барча одамлар учун мубоҳдир, балки уларни ҳаммага Исломнинг лаззатини тотишлари ва ҳақиқатларини англаб етишлари учун ўргатиш фарздир. Расулуллоҳ с.а.в. волийлар, ҳокимлар ва муаллимларни одамларни Ислом билан бошқарадиган ва унинг аҳкомларини ўргатадиган қилиб юборар эдилар. Расулуллоҳ с.а.в.дан кейин ҳам мусулмонлар турли ўлкаларни фатҳ қилишди, у ерга ҳокимлар ва муаллимларни юборишди, одамларга Исломни ўргатишди ва Қуръон аҳкомларидан таълим беришди. Натижада фатҳ қилинган ўлкаларнинг аҳолиси, ҳатто Исломни қабул қилмаганлари ҳам, исломий маърифатни ўрганишга киришди.


7. Исломий шариат комил ва оламий шариатдир. Шунинг учун мусулмонлар ўлкаларни фатҳ қилган пайтларда у ерлардаги халқларнинг қонунларини ўрганишга ҳам, ҳаёт муаммоларини муолажа қилиш учун ўзлари олиб келган аҳкомлар билан бу ўлкалардаги мавжуд қонунларни мувофиқлаштиришга зарурат сезмадилар. Балки фатҳ қилишган биринчи кундан Исломни татбиқ этавердилар. Уларнинг татбиқ тариқатлари инқилобий бўлар эди. Бунда тадрижийлик ёки илгариги тузумнинг нуқсонларини бартараф этиш деган нарса бўлмас эди. Дуч келишган воқеликка риоя қилишмас, уни умуман ҳисобга олишмас эди. Чунки мусулмонлар бошқа ўлкаларни у ерларга Исломни етказиш, у ерлардаги бузуқ воқелик ва беқарор ҳаётни ўзгартириш учун фатҳ қилардилар. Шунинг учун уларга бу ўлкаларни биринчи кундан Ислом билан бошқариш лозим эди ва бу ўлкаларда мусулмонларнинг бошқаруви мустаҳкам ўрнашиб қолар эди. Улар бирор «қонуний танглик» ва «ўтиш ҳолати» каби қийинчиликларга дуч келишмади. Чунки улар даъватлари орқали бу ўлкаларга барча замон ва барча маконда ҳамма одамларга татбиқ қилинадиган низомлар, қонунлар ва аҳкомлар келиб чиқадиган Ақидани олиб киришар эди.

 

115-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203